HeadHunter ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқларга бўлган муносабати натижаларини маълум қилди, деб хабар бермоқда Repost.
Унда айтилишича, ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқлар ичида энг машҳури деб Telegram ва YouTube’ни кўрсатган. Instagram, Facebook, ВКонтакте, Одноклассники, Linkedln, Twitter, Snapchat эса нисбатан камроқ фойдаланилади.
Сўровномада 195 нафар киши иштирок этган бўлиб, уларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи аёллардир. Ҳисоботда айтилишича, сўровномада 18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар фаол иштирок этган.
Қайд этилишича, уларнинг 78 фоизи ижтимоий тармоқлардан ҳар куни фойдаланади. Бунда иштирокчиларнинг 82 фоизини тиғиз кун тартибига эга бўлганлар ташкил этади. Иш ёки ўқишдан бўш вақтни иштирокчилар ўз оила аъзолари даврасида ўтказиш, китоб ўқиш, мусиқа тинглашга сарфлайди.
Сўровномада иштирок этганларнинг 41 фоизи кун давомида ижтимоий тармоқларга ўртача 1 соатдан 3 соатгача вақт сарфлаши, 35 фоизи 1 соатдан ортиқ вақт ўтказмаслиги, 13 фоизи эса бунга 3 соатдан ортиқ вақт сарфлаши айтилган.
Изоҳ (0)