• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Саёҳат барча учун» лойиҳасининг илк куни ҳақида (фото ва видео)

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси илк маротаба «Саёҳат барча учун» лойиҳасини амалга оширди. Имконияти чекланган шахсларнинг юртимиз бўйлаб саёҳатларини ташкиллаштиришни мақсад қилган мазкур лойиҳанинг илк манзили Самарқанд шаҳри бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биринчи маротаба амалга оширилаётган савобли лойиҳада «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.

    Икки кунга мўлжалланган саёҳатда қирқдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларнинг кузатувчилари Тошкент шаҳридан йўлга чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Саёҳатга чиққанлар орасида ногиронликни тан олмасдан жамиятда ўз ўрнини топганлар талайгина эди. Мисол учун, уларнинг кўпчилиги шўба корхонаси директори, тадбиркор, чемпион спортчи, ишчи, ҳунарманд, хуллас, жамиятнинг кўплаб соҳаларида фаолият юритаётган инсонлардир.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Феруз Муҳаммаднинг маълум қилишича, Тошкентдан йўлга чиққан автобус лойиҳа иштирокчилари, яъни имконияти чекланган шахслар ихтиёрида бўлди. Уларнинг кўнглига қаралди, ҳар қандай хоҳишлари бажариб борилди. Мисол учун, даставвал Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига қарашли овқатланиш масканида тўхтаган автобус яна шу тумандаги яйловда ҳам тўхтаб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яйловда тўхташдан мақсад эса от ва туяларни кўриш эди. Кўплар учун уй, дала ҳайвонлари ҳисобланган от ва туяларни ушбу лойиҳа иштирокчилари катта ҳайрат, ҳаяжон билан томоша қилишди. Суратларга ҳам тушишди. Умрида илк маротаба от ва туяни кўришку майли, уларни миниб кўрган, саёҳат қилганлар ҳам бўлди. Видео репортажда барчаси муҳрланган.

    Шу ўринда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бизга шерик бўлган вакилларига алоҳида миннатдорчилик билдиришни, уларнинг эзгу саъй-ҳаракатини аъло даражада баҳолашни истардик. Негаки ушбу кунда улар ҳақиқатан жонбозлик кўрсатишди. «Туризмчилар»га балли.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Саёҳат барча учун» лойиҳаси иштирокчиларининг илк зиёратгоҳи Имом ал-Бухорий мақбараси бўлди. Бу ерда мақбара тарихи билан танишилди, жамоа бўлиб дуо ўқилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Саёҳатнинг биринчи куни шу билан якунланмади, биз даставвал «Registon palace» меҳмонхонасига жойлашиб, ундан сўнг айнан саёҳатчилар учун ташкиллаштирилган ажойиб мусиқий кечада меҳмон бўлдик. Саёҳат иштирокчилари ушбу кечада мазза қилиб рақсга тушди, самарқандча таомлардан, нозу неъматлардан баҳраманд бўлишди. Ажойиб!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу кечада сўзга чиққан «Саёҳат барча учун» лойиҳаси муаллифи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча  бажарувчи Абдулазиз Аққулов ушбу лойиҳа ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    «Саҳоят барча учун» лойиҳасининг асосий мақсади сиз каби қадрдонларни ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида кўриш. Бу лойиҳани кейинчалик ҳам давом этишини таъминлаймиз.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида барча имкониятлар борки, эртага сиз каби дўстларимизга тегишли шароитларни яратиш, яъни саёҳат қиладиган бўлса, аравачалар юриши учун мослаштирилган шароитларнинг бўлиши, автобуслардан чиқиб-тушишда имкониятларни ҳисобга олишимиз керак. Сизларни айлантирганимизда ўзимизнинг камчиликларимизни кўрамиз, бу биз учун дарс бўлади.

    Биз бу саёҳатда ОАВларини ҳам жалб қилганмиз, улар бизнинг саёҳатимизни кўрсатишлари учун эмас, балки саёҳат давомида сизларда туғилаётган ноқулайликларни, камчиликларни кўрсатиб бериш учун жалб қилинган.

    Иккинчи мақсад эса акцияни кўриб, қизиқиш билдириб, бизга шерик бўламан деган ташкилотлар ва ҳомийларга чақириқ берамизки, акция давомида нодавлат-нотижорат ташкилотининг ҳисоб рақамига келиб тушадиган маблағлар эвазига ушбу лойиҳани доимий ўтказишни таъминлаймиз.

    Ушбу маблағларнинг 50 фоизи саёҳатларга, 25 фоизи имконияти чекланган шахсларни иш билан таъминлашга, яна 25 фоизи ушбу инсонлар учун аравачалар ёки бошқа ускуналар сотиб олишга йўналтирилган. Бугунги бошлаган хайрли акциямизда иштирок этганингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдирамиз.

    Абдулазиз Аққулов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча  бажарувчи

    Биринчи куннинг ниҳоясида Азизбек Аққулов тунги Регистонни янада афсонавий қилиб кўрсатадиган «Лазер шоу»нинг илк намойишига саёҳатчиларни таклиф этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Лазер шоу» томошасидан сўнг тунги соат 12 ларга яқин «Registon palace» меҳмонхонасига йўл олдик. «Саёҳат барча учун» лойиҳасининг илк куни шундай унутилмас таассуротлар, қизиқ воқеалар ва мазмунли суҳбатлар билан якунланди.

    13.08.2019, 11:32   Изоҳ (0)   23238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда 8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    13.08.2019, 10:50

    Ўзбекистондаги тижорат банклари долларни сотиш ва сотиб олиш қийматини кескин кўтарди

    13.08.2019, 10:32

    Ишонч суиистеъмол қилинди

    13.08.2019, 10:30

    Хивада «Қовунлар фестивали» бошланди. Ғолиб Spark билан тақдирланади (фото)

    13.08.2019, 09:35

    Термизда «Мен ғолибман» танловининг ҳарбий округ босқичига старт берилди

    13.08.2019, 09:28

    Қашқадарёнинг Муборак туманида янги нефть кони топилди

    13.08.2019, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

    Реклама | 5 июн, 15:00

    Британия қироллик оиласи Кейт Миддлтон ўлими эҳтимолига режа ишлаб чиқди

    Дунё | 5 июн, 14:55

    Ламин Ямал “Реал”да ўйнайдими?

    Спорт | 5 июн, 14:50

    Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой—Мўғулистон коридорида биринчи юк ташуви амалга оширилди

    Ўзбекистон | 5 июн, 14:40

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    Лайфстайл | 5 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.