«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду собиқ устози Зинедин Зидан билан бўлган муносабати ҳақида гапирди.
Зидан жамоанинг ҳақиқатда муҳим қисми эканимни англатди. У менга улкан ишонч билдирди. У мени ўзига хос футболчи эканимни айтар ва буни ҳис қилишимга мажбур эта оларди.Зидан менга кўп жиҳатда ёрдам берди. «Реал»да у билан биргаликдаги фаолиятимдан завқ олдим. Авваллари уни шунчаки ҳурмат қилар эдим, ҳозир эса ундан завқ оламан. У менга нисбатан ажойиб муносабатда эди.
Зидан менга айтар эди: «Криш, фикрингни жамла. Майдонга чиқ ва ўз ўйинингни намойиш қил. Сен натижага таъсир қила оласан.
Криштиану Роналду, футболчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)