«Ростов» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Крилья Советов»га қарши кечган ўйиндаги (1:0) ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бу мавсумдаги тўртинчи голингиз. Улардан қайси бири кўпроқ ёқди?
— Барчаси ёқади. Айниқса жамоанг ғалаба қозонса. Шу сабаб, «Крилья» дарвозасига урилган гол ўзига хос муҳим бўлди.
— Сиз ва «Ростов» учун мавсум ажойиб бошланди. Бу фаолиятингиздаги энг яхши стартми?
— Ҳа, шундай десак ҳам бўлади.
— Сиз Дзюба ва Соболёв билан тенглашиб олдингиз. Тўпурарлар пойгасини кузатиб борасизми?
— Ўйинда гол уриш мен учун муҳим. Мен ҳужумчиман ва бу менинг ишим.
— Иккинчи бўлим жамоа учун яхши ўтмагандек...
— Рақиб мағлубиятга учраётганди, шу сабаб бизга босим қилишга ва олдинга ўтишга уринди. Биз ҳам қарши ҳужумларда гол урмоқчи бўлдик, бироқ вазиятлар бўлган бўлса-да тўп киритиш насиб этмади.
— 40 йил аввал «Пахтакор» футболчиларидан иборат самолёт ҳалокатга учраган эди...
— Ҳа, мен голимни «Пахтакор-79»га бағишлайман, — дейди Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)