• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энергетика вазирлиги: Мутахассислар «ақлли» ҳисоблагичлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади

    Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «ақлли» ҳисоблагичлар билан боғлиқ муаммолар мутахассислар томонидан ҳал этилишини маълум қилди.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    «Кўпинча янгиликларни одамлар салбий ҳислар билан кутиб олади — бу жараёнда эътироз ва тушунмовчиликлар ҳам кузатилади.

    Бунинг сабаби — одатий тушунмовчиликлар эканлиги аён. Шу боисдан ‘ақлли’ ҳисоблагичлар ҳам кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлди. Негаки бугунги кунда уйлар электр асбоблари ва энергия тежовчи лампалар билан тўлиб кетганки, улар электр энергиясини тежашга ёрдам берса-да, кўпчилик амалда бунинг аксига рўпара келмоқда. Ҳар бир савол ва эътирозга тушунтириш бериб, ҳисоблагичингиз ортиқча ёзаётганига ишончингиз комил бўлганда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида батафсил йўл-йўриқ кўрсатамиз. Биз ҳозирда зудлик билан ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни бартараф этишга киришганмиз. Сизлардан ҳам уларни ҳал этилишига конструктив ёндашишни сўраймиз!»— дейилади вазирлик хабарида.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Электр энергияси истеъмоли сарфини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилмоқда. Янги биллинг тизимига жадал ўтиш, квартиралардаги панелга ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўплаб саволларни келтириб чиқарди. Бундай ҳолатлар СМС орқали келиб тушадиган баланс маълумотларидан бошланиб, электр бўйича ҳақ тўлаш борасида ўсиб бораётган эътирозлар билан тўхтайди.

    Қуйидагилар алоҳида таъкидланади:

    Электр энергиясини ҳисобга олиш учун биллинг тизими такомиллаштирилмоқда, СМС орқали келадиган балансни текшириш маълумотлари ва ҳисоблагичларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари йил давомида албатта синхронлаштирилади.

    Куз ойларининг бошида Энергетика вазирлигининг кўп каналли ягона call-маркази ишга туширилади, у орқали мурожаат этувчилар муаммо ҳақида хабар бериш ва тезкорлик билан уни ҳал этилиши имконига эга бўлади.

    «Ҳозирда call-марказ фаолияти йўлга қўйилмаганлиги сабабли, саволларингизни ва шахсий мурожаатларингизни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг саҳифасида қолдиришингизни, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга 71-233-01-28 телефон рақами бўйича ва унинг Telegram’даги «Ҳудудиелектртармоқлари» АЖ билан мулоқот» каналига юборишингизни сўраймиз.

    ‘ҲЕТ’ АЖ мутахассислари кучайтирилган тартибда ишламоқда ва охирги вақтда 300 та мурожаат (уларнинг катта қисми ижтимоий тармоқлар орқали олинган) келиб тушган бўлиб, улардан 40 га яқини ўрганиб чиқилди. Ўз навбатида алоҳида қайд этиш керакки, мурожаатларни ўрганиш жараёнида биронта ҳисоблагичда носозлик ҳолати аниқланмади. Бунга ҳар бир истеъмолчи ўзи амин бўлиши мумкин. Афсуски, ‘Potrebitel.uz’ гуруҳида ёлғон маълумотлар тарқатилиши ҳолатлари ҳам кузатилди. Хусусан, Журат Раҳимов номи остидаги истеъмолчи ‘Илгари 300 кВт сарф этардик, ҳозирда камида 800 кВт бўляпти (манзил ва телефон)’, — деган мазмунда шарҳ қолдирган.

    Аслида эса унинг хонадонига ҳатто электр энергиясини ҳисобга олувчи янги ҳисоблагич ўрнатилмагани маълум бўлди. Шуни ҳам қайд этишни истардикки, ижтимоий тармоқларда буюртма қолдирган 6 нафар истеъмолчи ҳисобга олишни жойда ўрганиш бўйича текширувларда кўнгилли сифатида иштирок этишдан бош тортди.

    Алоҳида қайд этиш керакки, янги ҳисоблагичлар ‘Ўзстандарт’ томонидан 10 йилда бир марта (ҳар 4 йилда текширувдан ўтказилган эскиларидан фарқли равишда) текширувдан ўтказилади.

    Аммо! Сиз мустақил тарзда ҳисоблагични ‘Ўзстандарт’ текширувидан ўтказмоқчи бўлсангиз, электр энергияси таъминоти корхонасига ёзма тарзда мурожаат этишингиз мумкин ва мутахассислар ҳисоблагични ечиб олиб, қўлингизга тутқазади. Шундан сўнг сиз ‘Ўзстандарт’нинг ўзингизга қулай бўлимига мурожаат этишингиз мумкин. Агар метеорологик экспертиза ҳисоблагич нотўғри ишлаётганини тасдиқласа, экспертиза натижаларини электр энергияси таъминоти корхонасига тақдим этасиз ва улар қайта ҳисоб-китоб қилиб, экспертиза учун тўлаган пулингизни ҳам қайтариб беради.

    Биз учун электр энергияси истеъмолчилари билан маълумот алмашиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳисоблагичларнинг ишлаши бўйича батафсил тушунтиришлар берилади. Бизнинг мутахассислар жойларга чиққан ҳолда ҳар бир истеъмолчига янги ҳисоблагичларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил тушунтириш бериб, мумкин қадар кўпроқ фойдали маълумотга эга бўлишларингизга ҳаракат қилади», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, ҳисобнинг жорий ҳолати ҳақида маълумот олиш учун, қўл телефонингиз рақамини туман электр тармоқлари корхонасига тақдим этиб, 2100 қисқа рақамига ‘D’ ҳарфини юбориш кифоя. Электр тармоғидан қарзни қоплаш учун узиб қўйилган ҳолатларда электр энергияси таъминотини тиклаш қарз тўлангандан сўнг бошқа ортиқча тўловларсиз ярим соат ичида амалга оширилади.

    «Қуйида ‘ҲЕТ’ АЖ мутахассислари томонидан бевосита жойларга чиқиб, истеъмолчиларимизнинг ҳисоблагичлари ўрнатилган панелларда амалга оширган айрим ишларнинг натижалари эътиборга ҳавола этилмоқда.

    Эътибор беринг: истеъмолчилардан бири туман электр тармоқлари корхонасига бормасдан бевосита масофадан туриб мурожаат қилган ва у ҳал этилди.

    ‘Potrebitel.uz’, гуруҳидаги материалнинг давомини ҳавола орқали ўқиш мумкин. Фойдаланувчи ўз муаммоси ва у бизнинг мутахассислар томонидан ҳал этилганини батафсил ҳикоя қилган.

    Ва яна нотўғри демонтаж қилинганлик ҳамда у тезкорлик билан ҳал этилгани тўғрисидаги маълумотлар. Таъкидлаб ўтамиз: электр энергиясининг ҳар бир фойдаланувчиси ўз ҳисоблагичининг нуқсонсиз ишлаётганини текшириб кўриш ҳуқуқига эга. Ва вазирлик бу борада ёрдам кўрсатишга тайёр.

    Янги ҳисоблагичлар — ҳақиқатан ақлли, улар ўзида сизнинг электр энергиясидан фойдаланиш борасидаги барча маълумотларингизни ўзида сақлайди ҳамда аниқ рақамларни тақдим этиб, ўз ҳисобингизни назорат қилиб бориш имконини беради.

    «Биз барчамиз, мамлакатнинг ҳар бир аҳолиси — электр энергияси истеъмолчиларимиз ҳамда муаммоларни тўлиқ бартараф этиш ҳаракатидамиз!

    Биз мурожаатлар учун очиқмиз ва уларни ҳал этишга, ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

    Шунингдек, муаммо ҳақида хабар берувчилар билан ҳамкорликда жойларда далолатнома тузилишини ҳам таъминлаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

    13.08.2019, 23:21   Изоҳ (0)   23438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида қонунни имзолади

    13.08.2019, 22:55

    Қорақалпоғистонда автомобиль ўриндиғи остига газли пневматик тўппонча яшириб қўйилгани аниқланди

    13.08.2019, 22:40

    «Жамоатчилик» онлайн-платформаси фаолиятининг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди

    13.08.2019, 22:19

    Тижорат банкларида қимматлашган доллар, давлат тўнтаришини уюштиришда айбланаётган Атамбаев, Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахсларга ўқилган суд ҳукми ва куннинг бо...

    13.08.2019, 21:47

    Ўзбекистонда туристик маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар пайдо бўлади

    13.08.2019, 21:15

    «Бизда бир сўм пул бўлмасди». Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлган вақтларини эслади

    13.08.2019, 21:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон ҳукумати гўшт нархини назоратга олади

    Қирғизистон | 31 июл, 18:20

    Мелания Трамп гардеробидаги энг қиммат ва энг арзон буюмларнинг нархи ошкор қилинди

    Аёллар саҳифаси | 31 июл, 18:10

    Россияга ишлашга кетиб, қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 18:00

    Apple тасодифан ижтимоий тармоқларида Samsung’нинг янги смартфонини реклама қилди (фото)

    Лайфстайл | 31 июл, 17:50

    Бўстонлиқда яна ўрмон ёнғини: уни ўчиришга 100 нафар ходим, вертолётлар жалб этилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:37

    Ўзбекистонда “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:31

    PocketBook электрон китоб ўқиш учун мўлжалланган рангли экранга эга планшетни тақдим этди

    Гаджетлар | 31 июл, 17:15

    Янгийўлда эркак аёлни аёвсиз калтаклагани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.