Австралияда қор ёғмоқда, деб хабар берди The Guardian’га таяниб «Gazeta.ru»
Қайд этилишича, қор Жанубий Австралиядан бошлаб бутун мамлакатни қоплаган. Бундан ташқари, мамлакатда кучли ёғингарчилик кузатилиб, шамол тезлиги 33 метр/секундга етмоқда.
Мелбурннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10 даражагача тушиб кетган. Виктория ва Янги Жанубий Уэлснинг Алп тоғлари ҳудудларида эса ҳарорат 0 дан пастга тушади.
https://twitter.com/i/status/1160472151398346754
Изоҳ (0)