Ироқ пойтахти Бағдодда жойлашган қурол-яроғ омборида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш шиа халқ қўшинларига қарашли ҳарбий базалардан бири жойлашган Абу-Дашир туманида содир бўлган.
Бир нечта снаряд АҚШ элчихонаси яқинига келиб тушган. «Яшил ҳудуд»да жойлашган Америка дипломатик ваколатхонаси юзага келган хавф сабаб огоҳлантириш синераларини ёққан.
Al-Sumariya телеканалининг Ироқ армиясини Бағдоддаги тезкор қўмондонлик вакилига таяниб маълум қилишича, портлаш эски ўқ-дориларни йўқ қилиш вақтида юзага келган.
Жароҳат олганлар ва етказилган зарар бўйича ҳозирча маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)