Оқ уй давлат ижтимоий имтиёзларидан фойдаланадиган муҳожирларга мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи (Green Card) имкониятларни чеклашга мўлжалланган фармойишни эълон қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Эндиликда ҳукумат АҚШда яшаш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин инсоннинг «жамият учун оғир юк»га айланиши эҳтимолини аниқлашга ҳаракат қилади.
«Қарор Американинг эски мустақиллик тамойилларига асосланган. Бу ‘америкача орзу’нинг асосий принципи», — дейди АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати директори Кен Куччинелли.
АҚШ президентининг иммиграцияга қарши курашиш бўйича ёрдамчиси Стивен Миллер томонидан таклиф этилган янгилик октябрдан кучга киради. Ундан сўнгги уч йил ичида 12 ойдан ортиқ ижтимоий ёрдамлардан фойдаланган муҳожирлар ўрин олади.
Янги қоидага кўра, фуқаролик визасини олиш учун ёзилган аризалар муҳожирнинг даромади пастлиги ёки давлат томонидан ёрдам (ижтимоий таъминот, озиқ-овқат талонлари ёки бепул тиббий суғурта) олгани сабаб бекор қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)