КХДР етакчиси Ким Чен Ин янги қуролланиш йўлида хизмат қилган бир қатор олимларга ҳарбий унвонларни топширди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин «ҳарбий илм-фанга ва мамлакат мудофаасининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган» 103 нафар олимга янги унвонларни топширган. КХДР етакчиси уларга миннатдорчилик билдириб, миллий мудофаа соҳасида «мураккаб технологик муаммоларни ечиш»га ёрдам кўрсатганликларини таъкидлаб ўтди.
Жанубий Корея кузатувчиларининг қайд этишича, КХДРда фуқароларга ҳарбий унвонларнинг топширилиши олий мукофот ҳисобланади ва уларнинг хизмати мамлакат раҳбарияти томонидан тан олинганини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой давомида КХДР бир неча бор яқин масофага мўлжалланган баллистик ракеталарни учирган эди.
Изоҳ (0)