Боливияда автобус ва юк машинасининг юзма-юз тўқнашувида 11 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди.
Фожиа 12 август, душанба куни эрталаб рўй бергани билдирилмоқда. Қурбонлар орасида бола ва ҳомиладор аёл бор.
Ҳодисанинг икки версияси — юк машинаси қарама-қарши йўлга чиқиб кетгани ва ҳайдовчи маст бўлгани эҳтимоли кўриб чиқилмоқда.
Юк машинаси ҳайдовчисининг ўзи омон қолди ва полиция томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)