11 август куни тушдан сўнг Хиванинг Сангар маҳалласи, Элобод кўчасидаги 9, 11 ва 7-уйларда ёнғин юз берди.
Ҳодиса жойига соат 14:20 да 6 та ўт ўчириш бригадаси етиб келган. Олов 14:50 да қуршаб олиниб, 15:22 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 9-уйнинг 160 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ҳамда 11-уйнинг 40 квадрат метр майдонда ва 7-уйнинг 20 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Уйларнинг 450 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғинни қўшни уйларга тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ёки ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида одамларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиши ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)