Инновацион ривожланиш вазирлигида «E-Line Kazakhstan» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш билан бирга, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ҳамда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электромобил ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилаётгани, лойиҳа қиймати 2 миллиард сўм дея баҳоланаётгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)