Республика Гидрометеорология марказининг маълумотига кўра, 13 август куни жазирама кунлар ортда қолиб, ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, деб ёзади ЎзА.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20—22, кундузи 31—33 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13—18, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18—23, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20—25, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 18—23, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12—17, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)