• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда илк бор икки қадимий Қуръон қўлёзмаси намойиш этилади

    «Ўзбекистон — буюк йўллар ва тамаддунлар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар» маданий мерос ҳафталиги қатнашчилари 23 августда Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюради, деб хабар беради «Darakchi.uz».

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Шу жумладан, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига ташриф давомида дунёдаги илк Қуръон қўлёзмалари — Усмон Қуръони, Катта Лангар Қуръони нусхаларини кўришга муваффақ бўлади.

    Усмон Қуръони туғилмаган бузоқ терисига битилган бўлиб, муқаддас китобнинг илк қўлёзмаси саналади. Барча мусулмон олами вакиллари учун табаррук бўлган нодир қўлёзмани кўриш учун ҳар йили Тошкентга дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб тақводорлар ҳамда сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

    Машҳур Катта Лангар Қуръони ҳам ислом дини ва барча мусулмонлар учун катта оламшумул аҳамиятга эга. Бу қадимий китоб бутун инсониятнинг мероси ҳисобланувчи маданий ва тарихий бойликлар қаторига киритилган.

    Экспертларнинг фикрича, Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг умумий ҳажми 206 саҳифа бўлиб, бугунги кунгача ундан деярли ярми — 97 та саҳифаси сақлаб қолинган. Қуръон саҳифаларининг 81 варағи Россияга бориб қолган ва ҳозирда Россия фанлар академиясининг Қўлёзмалар институтида сақланмоқда.

    Сўнгги маълумотларга кўра, қўлёзманинг 16 варағи Ўзбекистонда сақланмоқда. Айни вақтда бу нодир қўлёзманинг қолган саҳифалари тақдири номаълумлигича қолмоқда.

    Шу муносабат билан ЎзЕОАВМА «Севимли» телеканали ҳамда BBC ўзбек хизмати билан ҳамкорликда афсонавий Қуръоннинг йўқолган саҳифаларини излаб топишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда. Бу борада «Катта Лангар Қуръони афсона ва ҳақиқатлар» мавзусида давомли ҳужжатли фильмлар сериали ҳам тасвирга олинди. Унинг тасвирга олиш ишлари Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғида ҳамда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида олиб борилди. Фильм лавҳалари Қуръон саҳифаларининг асосий қисми қандай қилиб Санкт-Петербургга бориб қолгани билан боғлиқ тарихий ҳақиқатларни очиб беради. Шу жумладан, бу ҳужжатли фильмда араблар қишлоғида яшовчи оқсоқоллар ва маҳаллий аҳоли хотиралари, Катта Лангар Қуръони билан боғлиқ афсона ва ҳақиқатлар ҳикоя қилинади.

    Лойиҳа доирасида 30 та 15 дақиқалик фильм тасвирга олинган. Бу фильм жорий йил Рамазон ойида «Севимли» телеканалида ва BBC ўзбек хизмати веб-сайтларида томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Айнан шу фильмнинг умумлаштирилган талқини маданий мерос ҳафталиги иштирокчиларига ҳам намойиш этилади.

    12.08.2019, 18:45   Изоҳ (0)   20869
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АОКА: «Озодлик» радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида Комил Алламжоновга қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди

    12.08.2019, 18:30

    Ўзбекистонда АЭС қуриладиган майдон яқинидаги кўллар ҳудудлари ижарага берилади

    12.08.2019, 18:05

    Қўқонга жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди

    12.08.2019, 17:28

    «АрМИ – 2019»: Ўзбекистонлик муҳандис-сапёрлар халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллади

    12.08.2019, 17:16

    «Зарафшон» автомобиль ва темирйўл кўпригида тунги ва кундузги махсус ўқув машғулотлари ўтказилди (фото+видео)

    12.08.2019, 16:50

    Мудофаа вазири ўринбосари Нукус ва Хоразмда сайёр қабул ўтказади

    12.08.2019, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.