«Интер» ярим ҳимоячиси Иван Перишич «Бавария»га ўтади, деб ёзади италиялик журналист Жанлука ди Марцио.
Трансфер «Интер»нинг хитойлик хўжайинлари томонидан тасдиқлансагина амалга ошади.
Ўтган мавсум Перишич «Интер» сафида А Сериянинг 34 та ўйинида иштирок этиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)