«Арсенал» клуби ёзги трансферлар вақтида икки футболчисини сотиб юборишга ҳаракат қилади, деб ёзади Evening Standard.
Таъкидланишича, клубни Шкодран Мустафи ҳамда Муҳамма ал-Ненни тарк этади. Қайд этиш керак, инглизлар учун трансферлар ойнаси ёпилди. Клублар энди ўйинчи сотиб ололмайди, фақатгина сотиши мумкин.
Мустафининг хизматларига Франция ва Германия клублари қизиқиш билдираётган бўлса, ал-Неннига эса «Галатасарой» томонидан қизиқиш бор.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ёзги трансферлар вақтида Николя Пепе, Киран Тирни, Габриэль Мартинелли, Даниэль Себальос каби ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)