Покистон расмийлари Кашмир атрофидаги вазият сабабли Ҳиндистон билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Покистон савдо вазирлиги баёнотида маълум қилинган.
«Ҳукумат Ҳиндистон билан икки томонлама савдо алоқаларини тўхтатади. Бу қарор зудлик билан кучга киради», — дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, Покистон томони Лаҳор—Деҳли автобус йўналишини ҳам тўхтатишга қарор қилди. Бу икки давлатни бирлаштириб турган ягона жамоат транспорти тури эди.
Изоҳ (0)