Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул штатида тунги клубга ҳужум уюштирилди.
Отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. Жароҳатланганлар оғир ҳолатда Порту-Алегри шаҳри касалхоналарига юборилди.
Ниқобли қуролланган кишилар гуруҳи тунги клубга кириб келиб, мусиқани ўчиришни буюргани, сўнг у ердаги аёлни отиб ташлагани, кейинчалик бошқаларга ҳам ўқ узгани билдирилмоқда.
Полиция наркосавдогарлар ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)