Покистон ҳукумати Лаҳор ва Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли ўртасидаги автобуслар қатновини бекор қилди. Reuters’нинг қайд этишича, бу икки мамлакат ўртасидаги сўнгги жамоат транспорти йўналиши эди.
Аввалроқ Покистон бошқа бир қатор автобус йўналишларини, шунингдек, иккита поезд қатновини ҳам бекор қилган эди.
Ҳиндистон 6 август куни Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақоми бекор қилди: унинг ўрнида ваколати штатникидан кўра камроқ бўлган иккита ўзини ўзи бошқарувчи ҳудуд ташкил этилади. Кашмир аҳолисининг аксарият қисми мусулмонлардир; Покистон анъанавий тарзда уларни қўллаб-қувватлаб келади.
Покистон аввалроқ айнан Жамму ва Кашмир штати масаласи сабабли Ҳиндистон билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтиришини, шунингдек, чегараолди савдосини тўхтатишини ҳам эълон қилган эди.
Изоҳ (0)