Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан ноқонуний тарзда озодликка чиқарилган жиноий авторитетдан пора олиш айби илгари сурилмоқда. Бу ҳақда Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёвнинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
«Атамбаев Азиз Батукаев жиноят иши бўйича коррупция ташкил этишда айбланмоқда», — дейилади хабарда.
Жиноий авторитет Азиз Батукаев 2013 йилда соғлиғи туфайли озодликка чиқарилган эди. Ўшанда тиббиёт ходимлари унинг оғир онкологик касалликка чалингани ҳақида хулоса берган.
Батукаев озодликка чиқиш билан хорижга кетган. 2018 йилда мазкур иш бўшича текширув бошланган. Иш бўйича ўнлаб одам ҳибсга олиниб, тергов қилинган эди.
Батукаев иши бўйича Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Шамил Атаханов, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Дамира Сагинбаева ва бошқа раҳбар ходимлар ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)