Москвадан «Шереметьево—Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.А. Самарқанд халқаро аэропортида «Яшил йўлак»дан ўтаётганида божхона ходимларининг эътиборини тортган. Унга тегишли юк халтаси холислар иштирокида текширилганда фуқаронинг сумкасида умумий қиймати 8 миллион сўмдан зиёд бўлган 62 дона атир маҳсулотлари борлиги аниқланган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди деб ёзади Zarnews.
Маълум қилинича суд мажлисида фуқаро А.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан ҳуқуқбузарлик содир қилган, деб топилди ва энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Ноқонуний келтирилган атир маҳсулотлари эса тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинган.
«Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартиб-қоидага кўра, жисмоний шахслар божхона чегаралари орқали 3 донадан кўп бўлмаган атир ва ифор таратувчи сувларни божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин»,—деб ёзилади хабарда.
Изоҳ (0)