АҚШ Геология хизмати Гавайидаги Килауэа вулқонининг отилиши фожиали бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».
Хабарда айтилишича, кратернинг пастки қисмида қоялар ёриқларидан оқиб ўтувчи кўп миқдорда сув тўпланмоқда. Айни пайтда кратерда 3 та кўлмак пайдо бўлган бўлиб, маълум вақтда улар бир кўлга бирлашади.
Вулқон отилишни бошласа қизиган магма кўл сувини буғга айлантиради, бу эса портлашга олиб келади.
Изоҳ (0)