Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев суд қарорига кўра 26 августга қадар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Суд қарорига кўра Атамбаев 26 августга қадар ҳибсга олинди», — дейди адвокат. Унинг сўзларига кўра, суд қарори Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида Первомайск туман судининг судьяси томонидан қабул қилинган. «Судья тергов ишлари олиб борилгунига қадар Атамбаевни ҳисбга олиш бўйича ҳукм чиқарди», — дейди Слесарев.
Таъкидланишича, собиқ президентни қўлга олиш вақтида бир қатор процессуал нормалар бузилган. «Ҳимоям остидаги одамни қўлга олиш бўйича ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаган, уни огоҳлантиришган ва тезда қўлга олиш бўйича чора кўрилган», — дейди адвокат.
Алмазбек Атамбаев 8 август куни ўзининг Қўй-Тошдаги қишлоғида жойлашган уйида қўлга олинган эди.
Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбеков Атамбаев куч тузилмаларига қаршилик кўрсатиб, конституцияни бузганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)