Бишкек марказидаги Олатоғ майдонига Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг бир неча юзлаб тарафдорлари йиғилди, деб хабар беради Tengrinews.
Намойишчилар Чуй даҳасидаги йўлни ёпиб қўйиб, Алмазбек Атамбаев ва Фарида Ниёзова олиб кетилган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси томон ҳаракатланган. Тўпланганларнинг айримлари «Сўранбай кетсин!» деб бақиргани айтилмоқда. Одамларнинг бир қисми Оқ уй томон юрган.
Кейинроқ маълум бўлишича, Олатоғ майдонидаги оламон журналистларга қарата тошларни улоқтирган.
Милиция намойишчиларни қувиб юбориш учун майдонга етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев куч тузилмаларининг икки кунлик уринишларидан сўнг таслим бўлганди.
Изоҳ (0)