• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Акмал Саидов: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни Ўзбекистон ратификация қилган, Сомали эса йўқ

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни нима учун Сомали ва АҚШ ратификация қилмагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Саидов журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    БМТнинг Болалар жамғармаси — UNICEF Ўзбекистонда болалар қашшоқлиги кексаларнинг пенсияси ҳисобига енгиллаштирилаётгани ҳақида маълумот тақдим этган эди. Унда UNICEF Ўзбекистон учун 2 ёшгача бўлган барча болаларга 150 минг сўм миқдорида ойлик нафақа тайинлашни таклиф қилган.

    Ҳисоб-китобларига кўра, болалар нафақаларини тўлаш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, бошланғич босқичда молиявий харажатларни кескин кўпайтиришни талаб қилмайди. Келгусида эса ҳар йили ЯИМнинг 0,05 фоизи миқдорида оширишни тақозо этади, холос. Бу билан 2030 йилда 14 ёшгача бўлган, 2034 йилда 18 ёшгача бўлган барча болаларни нафақа билан қамраб олишга замин яратилади.

    Маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисининг фақат 1 фоизининг даромади ойига 1,6 миллион сўмни ташкил этади. Ўзбекистонда 76 фоиз аҳолининг кунлик харажатлари 15,7 минг сўмдан камроқ — бу 30 кунда 471 минг сўм, дегани. Ўзбекистонда қашшоқлик чегарасида яшаётган одамларнинг ярмига яқини ижтимоий ёрдам олмайди. Ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган нафақа тизимини ҳам ислоҳ қилиш учун қўшимча изланишлар олиб борилиши лозим. Бугунги кунда ногиронликнинг оғир шаклларига эга 3—17 ёш оралиғидаги болаларнинг фақатгина 48 фоизи кўмак олади.

    «Дарё» мухбири болалар қашшоқлиги кексаларнинг пенсияси ҳисобига енгиллаштирилаётгани ва ногирон болаларнинг фақатгина 48 фоизи кўмак олиши Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини қай даржада таъминланаётганини кўрсатади, деб савол билан мурожаат қилди.

    Бунга жавоб берган Акмал Саидов UNICEF’нинг таклифини эшитганини ва бу таклиф ҳозир кўриб чиқилаётганини билдирди

    «Таклифни ўрганиб чиқиш қай даражада кетаётгани бўйича хабарим йўқ. Лекин келтирилган рақамлар ҳақиқатан ҳам даҳшат. Ўзбек халқи ориятли бўлади, кўп оилалар нуқсони ёки камчилиги бор болаларини беркитади. Уларга қанча ёрдам бериш масаласи ҳукумат зиммасидаги иш. Бизда ‘кўрпангга қараб оёқ узат’, деган мақол бор. Имконият бўлса, болаларга, айниқса, ногирон — жисмоний нуқсони бор болаларга ёрдам бериш керак. Тўғри, агар болаларга етарлича таъминот бўлмаса, кексаларнинг пенсияси ҳисобига яшашга мажбур бўлади. Бу ҳам яхши эмас. Бундай иқтисодий-ижтимоий муаммолар бор. Уларни ҳукумат секин асталик билан ҳал қилишга киришган», — деди Саидов.

    Марказ раҳбарининг қўшимча қилишича, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга кўра, ҳар бир болани манфаатларини юқори даражада ҳимоя қилиш керак. Болага тиббий кўрсатмалар асосида, руҳан ва жисмоний кўмак олишига шароит бўлиши лозим.

    «Дунёдаги барча давлатларда болаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш ҳар хил. Жаҳонда иккита давлат Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилмаган: биринчиси Сомали, иккинчиси эса АҚШ. Сомалининг аҳволини биламан. АҚШнинг аввалги элчиларига нима учун конвенцияни ҳалигача ратификация қилмагансизлар, деб савол берган эдим. Бунга элчи ‘Бизнинг моддий имкониятимиз йўқ», деб жавоб берганди. АҚШдек энг ривожланган, иқтисодий буюк давлатда бола ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш учун иқтисодий шароит йўқ экан. Мамлакатда иқтисодий ўсиш бўлгани сари болаларни иқтисодий таъминлаш, болалар қашшоқлигига қарши курашиш имкониятлари ортиб боради», — деди у.

    Олдинроқ, Акмал Саидов Ўзбекистонда туғилган учта эгизак болаларнинг ҳар бирига нафақа пули берилиши кераклигини маълум қилган эди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Маълумот учун, Сомали Демократик Республикаси — Африканинг шимолий-шарқидаги давлат 1960 йилнинг 1 июлида мустақиллигини эълон қилган. Мамлакатда 1982 йилдан буён турли гуруҳлар ўртасида қаттиқ курашлар кетмоқда. БМТ ва Араб давлатлари лигаси томонидан Сомали можаросини тартибга солиш учун бўлган уринишлари зое кетди. Ҳозирда қочоқлар сони 1 миллиондан ошган. Ҳудудда ҳозир ҳеч бир конституциявий давлат тузилмалари ўз функциясини бажараётгани йўқ.

    09.08.2019, 16:13   Изоҳ (0)   14553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Daryo Weekend: Фойдали иловалар бешталиги!

    09.08.2019, 16:00

    Қашқадарёда ўтказилган меҳнат ярмаркарларида 350 нафар ўқитувчи ишли бўлди

    09.08.2019, 15:37

    Ўзбекистон такси хизмати бозорини тубдан ўзгартирмоқчи

    09.08.2019, 15:26

    Тошкентда ҳайит намози сабаб масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

    09.08.2019, 15:15

    Ўзбекистон Туркиядан 24 та зирҳли машинани қабул қилиб олди (фото)

    09.08.2019, 15:05

    Тошкентда метронинг «Космонавтлар» станциясида тутун тарқагани сабаби маълум қилинди

    09.08.2019, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин — ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.