• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қўшни маҳалла»: Акмал Саидов билан боғлиқ вазият нотўғри ва нохолис талқин қилинмоқда

    Ижтимоий тармоқларда, айрим сайтларда Акмал Саидов билан боғлиқ вазият нотўғри ва нохолис талқин қилинмоқда, деб ёзади «Қўшни маҳалла» Telegram канали.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Эмишки, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбари Акмал Саидов мактабларда рўмол кийиб юриш ҳақидаги саволга жавоб беришни истамаган, дейилади хабарда.

    ▪️ Аслида эса воқеа бошқача бўлган.

    Тадбир кириш сўзи билан очиб берилгандан кейин савол-жавоб бошланади. ОАВ мухбирларидан бири айнан умумтаълим муассасаларида рўмол ўраб юриш ҳақида мурожаат қилади (видеодаги диалогдан аввалроқ видеода бу мулоқот йўқ). Акмал Саидов жавоб қайтаради.

    Кейин яна бир журналист (яъни, интернетда тарқалган ўша видеони тасвирга олган шахс) худди шу саволни такрорлайди. Ҳолбуки ушбу масала бўйича фикр билдириб бўлинган эди.

    Бир хил саволнинг яна такроран ўртага ташланиши ва айнан савол берилаётган лаҳзадан бошлаб видеога олиниши, сарлавҳага умумий контекстдан юлиб олинган жумлаларнинг олиб чиқилиши — бунинг провокация эканига далил.

    «Акмал Саидов ҳурмат ва мулоқот одобини сақлаган ҳолда, савол такрор эканига қарамай, яна бир бор изоҳ беришга ҳаракат қилади. Унинг сўзларига диққат билан эътибор қилинг, видеони қайта кўриб чиқинг, диалогни тўлиқ эшитинг. У «жавоб бермаган» эмас, жавоб берган!», — дейилади хабарда.

    «Нима учун мактабларга рўмол билан киритилмайди?» деган саволга Саидов: «Мактабнинг ўз ички тартиб-қоидалари бор, ана ўша тартибда бориш керак. Мактаб — дунёвий, диний мактаб эмас», дея аниқ-тиниқ муносабат билдиради.

    Видео муаллифи: «Ҳозир айтдингиз-ку, диний либос йўқ деб?» дейди. Қаранг! Ҳолбуки, Саидов ўз жавобида «диний либос» сўзини ишлатмаган. Шунчаки «ички тартиб-қоидалар» деяпти.

    Яъни, ҳаммаси оддий ва тушунарли — демак, рўмол ўраб юриш мактабдаги ўша ички-тартиб қоидаларга тўғри келмайди. Тамом-вассалом! Бунинг нимаси тушунарсиз? Буни англаш учун кўп нарса шартмас, озгина соғлом фикр керак.

    Лекин тасвирга олиб турган журналист яна «диний либос» ҳақидаги саволини қайта-қайта тиқиштиради. Журналистнинг «бир боғдан, бир тоғдан келиши»дан, мантиқан асосланмаган қистовларидан чарчаган Акмал Саидов «Мен бу саволингизга жавоб бермайман», дейди.

    Тан олиш керак, журналистнинг ўша лаҳзада ўзини бундай тутиши, савол бериш маданиятига амал қилмагани — аслида Саидовга (унинг ўрнида бошқа одам бўлиши ҳам мумкин эди) нисбатан ҳурматсизлик. Видео парчани шу ҳолатда интернетда тарқатиши эса икки баробар ҳурматсизлик — аввало ўз-ўзига, касбига ва жамоатчиликка нисбатан ҳурматсизлик.

    «Бундай нотўғри талқинлар, маълумотни бузиб етказишлар, дезинформациялардан эҳтиёт бўлинг. Нохолис ёндашув билан бир-биримизни обрўсизлантириб қўймайлик», — дейилади хабарда.

    07.08.2019, 22:01   Изоҳ (0)   43724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар қандай ишлайди? (видео)

    07.08.2019, 21:50

    Ўзбекистонда маъмурий жарималарнинг 70 фоизи 15 кун мобайнида тўланса, қолган суммани тўлашдан озод этишга рухсат берилиши мумкин

    07.08.2019, 21:25

    Тошкентда юз берган йирик ЙТҲ, қўлга олинган Алмазбек Атамбоев, отасини уриб ўлдирган ўғил ва куннинг бошқа хабарлари

    07.08.2019, 21:12

    Акмал Саидов: «Мактабларни пулли қилиш — Конституцияни бузиш» 

    07.08.2019, 20:00

    «Тошшаҳартрансхизмат» автобусларда кондиционер ишламаслигига изоҳ берди: Биз сизнинг соғлиғингизни ўйлаб, шундай қиляпмиз

    07.08.2019, 19:23

    Бош вазир қабулхонаси томонидан Қашқадарёда 1011 та муаммо аниқланди

    07.08.2019, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.