Канадалик режиссёр Дэнни Вилнёвнинг «Ташриф» фильми сийқаси чиқиб кетган мавзу — ўзга сайёраликларга бағишланган бўлса-да, у кўплаб кинотанқидчилар, мухлислар ва ҳатто олимларнинг эътирофига сазовор бўлди ва пировардида Оскар мукофотига ҳам лойиқ кўрилди. Бунинг боиси – фильм ўзга сайёраликлар мавзусининг шу пайтгача очилмаган жиҳатига эътибор қаратган эди. Фильмда кўтариладиган савол: ўзга сайёраликлар келди ҳам дейлик. Улар билан қайси тилда мулоқот қиламиз? Қандай алоқа ўрнатамиз?
Бу савол аслида илмий уфологияда кўп бора кўтарилган ва ҳатто назарий психолингвистиканинг ривожланишига омил бўлган. Ўзга сайёраликларни изловчилар ҳам, тилшунослар ҳам фанлари кесишган шу нуқтада турли фикрларни илгари суради. «Hi-News.ru» илмий порталида шу масалага бағишланган мақола чоп этилди. Қуйида унинг таржимасини тақдим этамиз.
Агар ўзга сайёраликлар коинотдан тушиб, универсал грамматикани бузадиган тилда сўзлашса, биз уларнинг тилини инглиз ёки суахили тилини ўрганганимиз каби ўзлаштира олмаймиз. Биз табиатан инглиз, хитой ва бош тилларни ўзлаштиришга қодирмиз. Бироқ универсал грамматикани бузадиган идеал тилларни ўрганишга қобилиятимиз етмайди.
Ердан ташқари онгни излаш тарафдорларининг (SETI) таъкидлашича, биз яқин келажакдаги бир неча ўн йилликда ўзга сайёраликларга дуч келишимиз мумкин. Консерватив нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак ҳам, яқин 50 йил ичида ўзга сайёраликларнинг учраш эҳтимоли 5 фоиз бўлиши мумкин — бу биз учун юқори кўрсаткич бўлади. Одамзот коинотда ягона эмаслигини билиш катта тажрибага эга эканимизни акс эттиради ҳамда ўзга сайёралар цивилизацияси билан алоқа ўрнатиш ҳайратланарли технологик инновация ва маданий ўзгаришларга сабаб бўлади.
Демак, табиий равишда савол туғилади: ўзга сайёраликлар қандай фикрлайди?
Ростдан, улар қандай фикрлайди? Умуман уларда онг борми? Улар қандай мулоқот қилади?
«Энг мураккаб цивилизация сунъий онг шакли кўринишида постбиологик бўлади», — дейди илмий тадқиқотлар институти файласуфи Сюзан Шнайдер. Кейин ўзга сайёра цивилизацияси юқори онг шаклини қабул қилади: ҳар қандай параметр — ижтимоий кўникма, умумий билим, илмий ижодкорлик бўйича инсон онги даражасидан юқори онг.
Ўзга сайёраликлар билан учрашганда уларнинг тилини ўрганишимиз мумкинми? Биринчи тўсиқ бу унинг муҳитидир. Одамлар 85–255 Гс овоз частотаси ва 430–770 ТГс ёруғлик частотаси диапазонида мулоқот қилади. Бу кўрсаткич инсонлар каби ривожланмаган ўзга сайёраликлар учун мос эмас. Ва бу кўпроқ техник масала ҳисобланади. Масалан, китларнинг тез чиқарган овозлари (бошқачасига инсон қулоғига эшитилмайди) айрим «ўзга сайёра» сигналларини инсон қабул қила оладиган шаклга айлантириш мумкинлигини кўрсатди.
Аслида ўзга сайёраликлар сўзлашмай ҳам мулоқотга кириша олади. Демак, ўзга сайёра цивилизацияси тилсиз алоқа ёки тил прототипи билан ҳам ривожланиши мумкин.
«Машҳур лингвист Ноам Хомский марсликлар ерга тушишганда, улар бизни битта тил диалектида сўзлашяпмиз деб ўйлашарди, чунки Ер юзидаги барча тилларнинг илдизи битта структурага асосланади, деб кўп такрорларди, — дея таъкидлайди Дуг Вакоч. — Бироқ ўзга сайёраликларнинг тили бўлганда бизнинг тилимизга ўхшаш бўлармиди? Бу қийин савол».
Ўзга сайёраликларнинг инсонлар каби параметрларга эга бўлиши эҳтимоли жуда кам. Бундай ёндашувнинг етакчи тарафдорларидан Хомскийнинг сўзларига кўра:
«Кўп олимлар ўзга сайёраликлар цивилизациясини мавжуд деб ҳисоблайди. Уларни ўзга сайёраликларни умуман кўриш мумкинми деган савол эмас, яқин ёки узоқ келажакда учратишимиз мумкинми деган савол ўйлантиради. Шунинг учун келинг, тўсатдан ўзга сайёраликлар билан тўқнаш келган вазиятни тасаввур қиламиз. Энг аввало нима қилиш зарур? Албатта, гаплашиш ва тинчлик йўли билан келишиш зарур. Бироқ бунинг учун ўзга сайёраликлар билан ўзаро бир-бирмизни тушуна оламизми?»
Кейинги масала ўзга сайёраликлар билан илмий ахборот алмашувини амалга ошириш ҳисобланади. Коинот қонунлари ҳамма ерда тенг бўлса, унда бу қонунларнинг турли тавсифлари аслида тенг бўлиши зарур. Буни ўзга сайёраликларни қидириш ва алоқа ўрнатиш каби вазифалар билан SETI ёки METI ташаббуси илгари суради.
Бироқ ўзга сайёраликлар билан «тил топишиш» қийин масала, чунки тил инсонлар ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ягона омилдир. Айнан тил воситаси орқали алоқа катта гуруҳлар билан ишлаш имкониятини беради. Шунга кўра, ҳар қандай техологик жиҳатдан ривожланиш ва чуқур цивилизация фақат тил воситаси орқали алоқа муносабатларига боғлиқ.
Энг қийин савол: биз қачондир бегона тилнинг ички тузилишини ўрганишимиз мумкинми? Психолингвистика ҳозир икки кескин фарқланувчи жавоб ўртасида турибди.
Тил структураси мияда кодланиши бўйича генеративистик ёндашув бу имконсиз эканини таъкидлайди. Бундан келиб чиқадики, инсонлар универсал грамматикага эга бўлиб туғилади, кимда муайян ўрнатилган тўпламлар бўлса, ҳар бири сўзларнинг қабул қилинган тартибига мос келади ва сўз ҳамда сўзнинг қисмлари ҳар қандай тил тизимини ўзида қамраб олади. Биз биринчи марта эшитаётган тил шундай ускуналардан бирини фаоллаштиради ва у кейин бизга сўзларни тўғри ёки нотўғри қўшиш усулини фарқлаш имконини беради.
Энг асосийси турли грамматикалар сони чеклангани ҳисобланади. Шунга қарамай, сўзлашув тил қоидаларини фарқлаш мумкин, генеративистик модел тарафдорлари улар фақатгина қатъий доирада фарқланишини таъкидлайди. Масалан, гап тузиш тартиби кесим бўлишини, эгага эргашиш зарурлиги ёки аксини белгилайди. Инглиз тилида биринчи вариант қатъий (Bob gave a cake to Alice), ўзбек тилида иккинчи вариант қатъий («Боб Алисага ширинлик берди»).
Когнитив ёндашув бошқа бир тарафдан синтаксисдан кўра (грамматика тузилиши) семантикани (ғоя тузилиши) муҳим восита сифатида ўрганади. Бундай ёндашувга кўра, гап синтактик жиҳатдан яхши шакллантирилган, лекин семантик жиҳатдан маъносиз. Шунга кўра, когнитив ёндашув тарафдорлари тилни тушуниш учун битта грамматика етарлимас дейди. Бунинг ўрнига уни тилдан фойдаланувчи қўллайдиган концепция тушунчалари билан бирлаштириш зарур.
Биз, шунингдек, оламимизга қараб, турли муҳитда ривожланган организмлар ўта ўхшашлигини кўришимиз мумкин. Бу конвергент эволюция деб номланади. Масалан, қанот ва кўз мустақил равишда турли жонзотларда эволюция даврида бир неча марта пайдо бўлган, экологик жиҳатдан Янги Зенландияда учраган қушларда сутемизувчиларда кузатиладиган ҳаракатлар кузатилган. Когнитив ёндашув инсон ва ўзга сайёраликлар тили ўзаро тушунарли бўлишига умид беради.
Баъзилар энг ривожланган инсоний концепциялар барча турларда мавжуд бўлган асосий қурилма блокларидан йиғилганини айтади, масалан, ўтмиш ва келажак; ўхшашлик ва фарқ; объект ва субъект тушунчаларини мисол қилиш мумкин. Агар ўзга сайёралик кўриниши объектларни манипуляция қилса, ўзига ўхшаш жонзотга ўзаро таъсир кўрсатади ва фикр узатади, когнитив ёндашув бизда ўзга сайёраликлар билан бир-биримизни тушунишимиз учун ўхшаш ментал томонлар бўлишини кафолатлайди. Бироқ нобиологик йўл билан кўпаядиган ўзга сайёраликлар генетик жиҳатдан боғлиқ бўлган ва бўлмаган гуруҳларни тушунмаслик эҳтимоли бор.
Қайси ёндашув кўпроқ тўғри? Нейрон тармоқларни тадқиқ қилиш бош мияда махсус структурасиз ҳам тилни ўрганиш мумкинлигини кўрсатади. Бу тилни ўрганиш учун ҳеч қандай ички универсал грамматика бўлиши шарт эмасдир. Бундан ташқари, универсал грамматика доирасига киритилмайдиган инсон тиллари ҳам мавжуд. Гарчи бу натижалар охирги хулосалардан йироқ бўлса-да (масалан, улар тил нима учун фақат инсонларда борлигини тушунтириши мумкин), барчаси когнитив нуқтаи назар бўйича кетмоқда.
Шундай экан, инсон ўзга сайёраликлар тилини ўргана олишини тахмин қилиш — оқилона фикр. Шубҳасиз, бегона тилнинг айрим жиҳатлари доим ҳам бизга тушунарли бўлмайди (шеърият каби). Худди шу тарзда айрим турлар коинотнинг бошқа еридан бўлиши мумкин. Бу эса инсониятнинг муайян даражадаги муқобили бўлиши мумкин. Бундан ташқари, физика, биология ва социологиянинг универсал тузилиши инсонлар ва ўзга сайёраликларнинг умумий семантик асосда тил орқали мулоқот қилишида етарлича ўхшаш бўлишига умид қилишимиз мумкин.
Изоҳ (0)