Инсоният 29 июль, душанба куни 2019 йил учун қайта тикланадиган табиий захираларни тугатди. «Korrespondent.net»нинг хабар беришича, бу ҳақда Global Footprint Network халқаро ташкилоти ҳисоботида қайд этилди.
Одамзод табиатдан экотизим ўзини тиклаш вақтидан 1,75 марта тезроқ фойдаланмоқда. Бу Ернинг 1,75 ресурсларидан фойдаланаётганимиз кабидир», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундай фойдаланиш оқибатида ўрмонлар камайиши, тупроқ емирилиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши ва атмосферада карбонад ангидрид кўпайиши мумкин, бу эса ўз навбатида иқлим ўзгаришларига олиб келади.
Бизда фақат битта Ер бор, у бизнинг мавжудлигимизни ҳал қилувчи асосдир. Биз Ернинг 1,75 дан ҳалокатли оқибатларсиз фойдалана олмаймиз», — деган Global Footprint Networк асосчиси Матис Вакернагель.
Ҳисоботдаги кўрсаткичлар 1986 йилдан бошлаб ҳисобланган. Ҳар йили сайёра ресурсларининг ўзини тиклаш кесишуви борган сари вақтлироқ бошланмоқда. 1993 йилда бу вақт 21 октябрда кесишган бўлса, 2003 йилда бу 22 сентябрда содир бўлди. 2017 йилда эса 2 августга тўғри келган.
Изоҳ (0)