Фарғона шаҳар прокуратураси 61 ёшли фуқаро V.Т.нинг аризаси юзасидан суриштирувлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
V.Т.га ота-онасидан мерос қолган, Фарғона шаҳри Мотуридий кўчасидаги хонадонни унинг таниши, Тошлоқ туманида яшовчи 42 ёшли С.Ю. V.Т.нинг Россия давлатида бўлганидан фойдаланиб, фуқаро I.Д.га 13000 АҚШ долларига сотиб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Ю. ушланган. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)