7 август, чоршанба куни Тошкентда старт оладиган таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг дастлабки кун баҳсларига қуръа ташланди.
Таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилинишича, Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон шарафини 5️ нафар таэквондочи ҳимоя қилади.
Қуръага кўра, -6️5 кг вазн тоифаси вакили Абдулазиз Аҳрамовнинг нимчорак финалдаги рақиби 1/16 финалдан ўрин олган сербиялик Дмитрие Аждукович ҳамда мисрлик Яҳё Абдул Монеим Абдел ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
+6️5️ кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Маҳсуд Маратов Жаҳон чемпионатини мексикалик Хуан Карлос Мартинес Аялага қарши баҳс билан бошлайди.
-2️9️ кг вазндаги таэквондочи Шабона Абдувалиева мусобақадаги дастлабки жангини туркиялик Хайрунниса Гурбузга қарши ўтказади.
-3️3️ кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Айнур Умирзоқова нимчорак финалда Наткамон Вассана (Таиланд)—Марям Шокри (Эрон) жанги ғолибига қарши даянга чиқади.
-5️1️ кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Мубина Маъмуржонова эса 1/8 финалда болгариялик София Лиубич ва австралиялик Катинка Пенкет ўртасида кечадиган жанг ғолиби билан тўқнаш келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)