Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида турар жой ва нотурар жой биноларини кўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳудудларда кўчириш ишларини ўрнатилган тартибда амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан республика бюджети ҳисобидан вилоят маҳаллий бюджетига жорий йил якунига қадар қайтариб бериш шарти билан 150 миллиард сўм миқдорида қисқа муддатли бюджет ссудаси ажратилган.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида бузилишга тушган ҳудудларда жами 160 та объект эгаларига компенсация тариқасида жами 33,89 миллиард сўм молиялаштирилиб, белгиланган тартибда кўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни кунларда Самарқанд шаҳрида шаҳарсозлик инфратузилмасини ривожлантириш ва сайёҳлик потенциалини янада ривожлантириш мақсадида Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача мўлжалланган бош режаси «Тошкентбошплан ЛITI» ДУК бош лойиҳа институти ҳамда хорижлик консултант-архитекторлар билан биргаликда қайта ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, шаҳарнинг тарихий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳаси ҳам ишланмоқда.
Бош режада «Самарканд сити» туристик зонаси ташкил этилиши, ушбу зона ҳудудида Самарқанд шаҳрида 2022 йилда ўтказилиши мўлжалланган ШҲТнинг навбатдаги саммити тадбири учун хизмат кўрсатувчи объектлар, шунингдек, конгресс-зал, меҳмонхоналар қурилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)