4 август, якшанба куни футбол бўйича Гампер Кубоги доирасида Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби «Камп Ноу»да Унаи Эмери бошлиқ Лондоннинг «Арсенал» жамоаси билан беллашди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида «тўпчилар» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқага келиб ярим ҳимоячи Мейтленд-Найлз ўз дарвозасига гол уриб қўйди (1:1).
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Каталония клуби ҳужумчиси Луис Суарес жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1).
Шу тариқа «Барселона» «Арсенал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Гампер Кубогини қўлга киритди.
Маълумот учун, мазкур мусобақа 1966 йилдан буён Каталония клуби асосичиси Жоан Гампер шарафига ҳар йили ўтказилиб келинади. 1966—1996 йилгача ушбу мусобақада 4 жамоа иштирок этган бўлса, 1997 йилдан эса унда фақатгина 2 та клуб қатнашиши белгилаб қўйилган.
Шу вақтда қадар Гампер Кубоги мусобақаси 54 маротаба ўтказилган бўлса, шулардан 42 тасида «кўк-анорранглилар» ғалабага эришган.
Гампер Кубоги
«Камп Ноу», Барселона
4 август, якшанба
«Барселона»—«Арсенал» 2:1
Гол: 0:1 — 36 Обамеянг, 1:1 — 69, автогол, Мейтленд-Найлз 2:1 — 90 СуаресЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)