Рикардо Росселло Пуэрто-Рико губернаторлиги лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.
Meduza’нинг хабар беришича, бунга унинг 11 нафар яқин маслаҳатчиси билан ёзишмлари Telegram’да тарқалганидан сўнг юзага келган оммавий норозиликлар сабаб бўлган. Ушбу ёзишмалар 13 июль куни Пуэрто-Рико тергов журналистика маркази томонидан нашр этилган бўлиб, унда аёллар ҳақорат қилинган, сиёсатчилар ва шоу-бизнес юлдузлари, хусусан, поп қўшиқчи Рики Мартинга нисбатан қўпол ва хунук сўзлар ишлатилган.
Оммавий норозиликларда 3,8 миллион аҳолига эга оролнинг икки юз минг нафарга яқин фуқаро иштирок этган.
«Korrespondent.net» ёзишича, губернаторлик вазифасини оролнинг Америка Конгрессидаги вакили Педро Перлуиси вақтинчалик бажаради. У қасамёд келтириб бўлган.
Таъкидланишича, 40 ёшли Росселло Пуэрто-Рико тарихида истеъфога чиққан биринчи губернатор бўлди.
Изоҳ (0)