АҚШнинг Эль-Пасо шаҳридаги Walmart савдо марказида отишма уюштирилди. Бу ҳақда Техас штати губернатори Грег Эббот маълум қилди.
Отишма оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 26 киши яраланган.
Полиция бир нафар гумонланувчини қўлга олди, бунинг учун қурол қўллашга тўғри келмади.
Қўлга олинган шахс Далласда яшовчи 21 яшар йигит эканлиги айтилмоқда. Уни отишма уюштиришга ундаган сабаблар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)