Тошкент вилоятида автомашинани олиб қочган шахс ушланди, деб хабар берди ИИВ ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
2 август куни Тошкент вилоятининг Пискент тумани Саидобод қишлоғида яшовчи 30 ёшли С.А ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 август куни соат 07:30 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Олмалиқ шаҳар Сўфи Оллоёр маҳалласида жойлашган «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖга қарашли «Янги Депо» филиали биноси олдида қаровсиз қолдирилган Matiz русумли автомашинани ҳайдаб қочганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулобод кўчасида яшовчи 24 ёшли М.У содир этганлиги аниқланиб, у ушланган. Автомашина «Улуғбек» кўчасида жойлашган «Олмалиқ КМК» АЖга қарашли завод олдидан техник соз ҳолда топилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)