АҚШнинг Эль-Пасо шаҳридаги отишма ирқий нафрат асосидаги жиноят сифатида кўриб чиқилади. Бу ҳақда шаҳар полицияси раҳбари Грег Аллен маълум қилган.
Жиноятда гумон қилинган 21 яшар Патрик Крузиос Walmart савдо марказидаги отишмадан аввал Twitter‘даги саҳифасида Янги Зеландиядаги масжидда уюштирилган терактни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги баёнотни жойлаштирган.
Шунингдек, ўз ҳаракатлари билан мамлакатини «хорижликлар оқими»дан ҳимоя қилаётганини билдирган.
Маълумот учун, отишма юз берган савдо маркази АҚШ ва Мексика чегараси яқинида жойлашган.
Изоҳ (0)