2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов АҚШ Давлат департаментининг Европа, Евроосиё ва Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш бўйича координатори Жеймс Куликовски билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон—АҚШ алоқаларининг юқори суръатда эканлиги ва 16—23 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга амалга оширган ташрифининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур ташриф якунлари турли соҳаларда икки томонлама муносабатларини янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини кўриб чиқишга имкон берди.
Шунингдек, иқтисодий ва технологик модернизация, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)