Шимолий Кореяда йирик калибрли янги турдаги бошқарилувчи реактив снаряд синовдан ўтказилди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Мавжуд маълумотларга кўра, синов 31 июль куни мамлакат етакчиси Ким Чен Ин бошчилигида ўтказилган. Муҳандислар, олимлар ва КХДР расмийлари ушбу синовни ҳаяжон ва ғурур билан қабул қилган.
Таъкидланишича, янги турдаги снаряд ер устида амалга ошириладиган ҳарбий операцияларда муҳим рол ўйнайди.
Жанубий Корея КХДР янги ракета синовини ўтказгани сабабли 31 июлда Миллий хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирган.
Изоҳ (0)