Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги «Тўдакўл» сув ҳавзасида ва Навоий шаҳридаги «Ёшлик» кўлида қутқарув ва тиббий ёрдам постлари ташкил этилган.
Навоий вилояти ФВБ матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу сув ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчилари ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан мавсумий навбатчиликлар ташкил этилган.
Сувдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар ва амалга оширилаётган чораларга қарамай, Навоий шаҳридаги «Ёшлик» кўлининг чўмилиш тақиқланган ҳудудида Навоийда яшовчи 1998 йилда туғилган З.Исматуллаева ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетган.
Кўлда навбатчилик олиб бораётган қутқарувчилар дарҳол ёрдамга келган ва қизни қутқариб олган. Тез тиббий ёрдам ходимлари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Изоҳ (0)