• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар

    Жорий йилда Ўзбекистонинг 7 та шаҳри: Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Нукус, Қарши, Наманган, Урганчдан 7200 нафар зиёратчи Ҳаж амалини бажаради.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

    Маккага ҳаж амалларини адо этиш учун етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи 27 июль куни «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхонасида кутиб олинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов 30 июль куни ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар билан суҳбат ўтказиб, ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этиш билан боғлиқ муҳим тавсиялар берган.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова ҳажга кетаётган аёлларга тавсияларни санаб ўтди:

    • Ҳажга кетаётган инсон аввало Аллоҳ ризолигини тилаб, ибодатда бўлиши керак. Шунингдек, «ҳожи она» номини олиш, фахрланиш ва риёкорлик каби иллатларда йироқ бўлиши зарур.
    • Барча гуноҳлардан тийилиб, Аллоҳ таолога тавба қилсин.
    • Атрофида кексалар, ота-оналари бўлса, уларнинг розилиги ва дуоларини олиш яхши амаллардан ҳисобланади.
    • Кимнинг дилини оғритган, зулм қилган бўлса, улардан сафар олдидан узр сўрасин. Ўзи ҳам кечиримли бўлсин.
    • Ҳаж сафари тайёргарлиги билан овора бўлиб, намоз ва бошқа ибодатларга эътиборсизлик қилмасин.
    • Кимдан қарзи бўлса, сафарга кетгунча барча қарзларни тўлаб қўйсин.
    • Ҳаж сафари чоғида ҳар дақиқанинг қадрига етиб ибодат ва зикрлар билан машғул бўлиш, қўлидан келганича одамларга яхшилик қилиш пайида бўлиши керак.
    • Сафар чоғида ғийбат, чақимчилик ва беҳуда сўзлардан тилини тийсин.
    • Ҳаж давомида ҳаёллари тижоратдан ҳоли бўлган ҳолда, қалбда ибодатларини Яратганнинг ҳузурида қабул бўлишини чин ихлос ила сўрасинлар.
    Ҳаж сафарига борувчи аёлларга хос бўлган масалалар:
    • Аёллар эҳром ҳолатида бошларини ёпадилар, юзлари эса очиқ ҳолда бўлади. Кўйлаклар гулсиз, сидирға, ичи кўринмайдиган даражада бўлиши, тор ва қора рангда бўлмаслиги талаб этилади.
    • Сочлар доимо рўмол тагида бўлиши керак. Сочлар ибодат чоғида халақит қилмаслиги учун турмакланади ёки бирор нарса билан боғлаб олинади.
    • Аёллар талбияни махфий, яъни паст овозда айтадилар. «Лаббайкаллоҳумма лабайк, лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда вал-неъмата лака вал мулк, лаа шарийка лак»
    • Меҳмонхоналардаги хоналар тақсимотида тартибли бўлиш талаб этилади. Меҳмонхонада оз вақт бўлишликни, ҳаж сафарига нима мақсадда боришликни доим ёдда сақлаган ҳолда элликбошининг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш шарт.
    • Меҳмонхоналардаги хоналар озодалигига эътибор бериш, сувни исроф қилмаслик талаб этилади.
    • Меҳмонхоналарда ҳам сатри аврат қоидаларига амал қилиш лозим.
    • Ошхонадаги тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш керак.
    • Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (кўкрак нишони) ва меҳмонхона ташриф қоғози (визитка)си доим ёнида олиб юриш керак.
    • Ибодат ёки бошқа ҳолатларда меҳмонхонадан ташқарига чиқиладиган бўлса, калитни топшириб кетиш зарур.
    • Ибодатлар учун масжидда қолинадиган бўлса ёки бошқа ишлар юзасидан элликбошини огоҳлантириб қўйиш лозим.
    • Ибодат вақтларида аёлларнинг ҳайз кунлари бошланиб қолса, Каъба тавоф қилинмайди, намоз, Қуръон ўқилмайди. Қолган амаллар тўлалигича қилинади. Умра зиёрати ҳайз кунларига тўғри келиб қолса, аёл шифокорлар билан маслаҳатлашиб иш кўрилади.
    • Аёллар камида уч киши бўлиб юриши, кечаси ёлғиз юрмасликлари лозим. Масжид узоқда бўлса, шахсий автомобилларга ўтирмаслик, фақат таксилардан фойдаланиш тавсия этилади.
    • Масжид ул-Набавийдаги бир ракат намознинг савоби минг ракат намозга, Масжид ул-Ҳарамдаги бир ракат намознинг савоби эса юз минг ракат намоз савобига тенглигини доимо эсда сақлаб, вақтни ғанимат билиб, доимо ибодатда бўлиш керак.
    • Ҳаж ва умра охирида аёлларнинг сочларидан, соч учидан бир бармоқ айлантирарлик узунлигида соч кесилади. Соч узун бўлса, сочнинг учидан, соч калта бўлса ўнг томонда қайчи билан кесилади. Эҳромга киришдан олдин шуларни ҳисобга олиш керак.
    • Ҳажга борувчи аёллар ибодат вақтида улкан ажрлар берилиши ҳисобга олиб, бировларнинг ҳақига, молига ҳиёнат қилмаслик, атрофдагилар билан жанжалмаслик, ўзи ва бошқалар учун савобли амаллар қилишга ҳаракат қилиши талаб қилинади.
    • Бегоналардан аудио, видео тасмалар, турли китоблар олмаслик талаб этилади.
    • Ҳамхоналарда кексалар бўлса, қўлдан келганича ёрдам бериш тавсия этилади.
    • Биз Абу Ҳанифа мазҳабига мувофиқ ибодат қиламиз, шунинг учун ибодат вақтида бошқа мазҳабдаги аёлларнинг ибодатларига эътибор бермаслик талаб этилади.
    • Ҳозирги вақтда тасбеҳлар, жойнамозлар ўзимизнинг юртда ҳам сероб бўлгани боис у ердан юк қилиб кўтариб юрмаслик, уйда қолган фарзандлардан тасбеҳ, жойнамоз ва бошқа нарсаларни уйга олиб келиб қўйишлари тавсия этилади.
    • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ёки Каъбага матоларни турли ниятларда суртиш, Уҳуд тоғи тупроғидан олиб кетиш, Уҳуд тоғига қараб намоз ўқишнинг бидъат амаллардан эканини аниқ билиш зарур.
    • Самолётда, меҳмонхоналарда, масжидлардаги таҳоратхоналарда покизаликка қатъи эътибор бериш талаб этилади.
    • Ҳажга бораётганлар нима мақсадда кетаётганлигини аниқ билиб олишлари лозим, шунингдек, ибодат вақтларида аёлларни пардозланиб юришлари ман этилади.
    • Ибодатларни тугатиб меҳмонхонага қайтиш йўли ёддан кўтарилган вақтда саросимага тушмаслик, яқин атрофдаги полиция ёки бирон кишига бейжик ва меҳмонхона ташриф қоғози (визитка)ни кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
    • Шифокорлар доим хизматда бўлганлиги боис ўзингизми, ҳамхонангизними тоби қочиб қолса, дарров шифокорга мурожаат қилиш зарур.
    • Меҳмонхоналарда юк йўқолиш каби ҳодисалар бўлганида, дарҳол элликбошига мурожаат қилиш керак.
    • Ҳаж сафарига кетаётганда ва қайтишда аэропорт маъмурияти томонидан талаб этилган меъёрдан ортиқ юк олмаслик талаб этилади.
    • Тошкент аэропортига қайтиб келингандан кейин жомадон ёки юклар йўқолгани маълум бўлса, жомадон учун берилган чиптани элликбоши билан биргаликда аэропорт маъмуриятига топширилади.
    • Ҳаж сафаридан қайтиб келгандан кейин мусулмон кишига хос бўлган ишларни мукаммал бажаришда, маҳалла ва жамоат ишларида, тўй ва маъракаларни исрофгарчиликсиз ўтказиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишлари тавсия этилади. Хайрли амалларда давомли бўлиш икки дунё саодатига эриштиради.

    Мавуга доир: Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича биринчи бешталикдан жой олди

    01.08.2019, 10:22   Изоҳ (0)   44060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Самарқанд шаҳрининг таъмирталаб кўчалари

    01.08.2019, 09:55

    Шавкат Мирзиёев Швейцария президентига табрик йўллади

    01.08.2019, 09:17

    Молия вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда энергия ресурслари нархи ошишига изоҳ берди

    01.08.2019, 09:05

    ЙПХдан қочган Damas ҳайдовчиси 15 суткага қамалди

    01.08.2019, 09:03

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экспортчиларининг маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича харажатлари давлат томонидан қопланади

    01.08.2019, 08:37

    Шавкат Мирзиёев Лукашенко билан норасмий суҳбат қурди. Давлат раҳбарлари ўзаро совға алмашди (фото+видео)

    01.08.2019, 08:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30

    Самарқанддаги тўйда машинада гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди (фото, видео)

    Ўзбекистон | 20 май, 22:15

    Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланадиган бўлди

    Ўзбекистон | 20 май, 22:00

    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

    Реклама | 20 май, 21:00

    Сочингизни жозибали кўрсатадиган 8 оддий лайфҳак

    Лайфстайл | 20 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.