• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Францияда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик тадбиркор Бухоронинг эски шаҳрида туристик ахборот марказини яратади

    17 йилдан буён Францияда фаолият юритиб келаётган бухоролик ёш тадбиркор Саиджон Мақсудов Бухоронинг эски шаҳрида қаҳвахона ва туристик ахборот маркази биносини қуришни мўлжаллаган. У 2018 йилда Бухоро шаҳар ҳокимига ер майдони ажратишни сўраб мурожаат қилган ва ўз лойиҳасини тақдим этган.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.
    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти директори Фурқат Хўжаевнинг билдиришича, Бухорога ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, албатта, ўзи яқиндан танишмоқчи ёки бориб кўрмоқчи бўлган обида ва қадим меъморий ёдгорликлар, сайёҳлик маршрутлари ҳақида батафсил маълумот олишни истайди. Айни пайтда фаолиятини шундай мақсадга қаратган замонавий туристик ахборот маркази Бухоро учун жуда зарур. Шу маънода хусусий инвестор ва тадбиркор томонидан тақдим этилган лойиҳа ўлкада туризмни ривожлантиришда катта аҳамият касб этади.

    Қаҳвахона ва туристик ахборот маркази қуриладиган жой.

    Қаҳвахона ва туристик ахборот маркази қуриладиган жой.
    Фото: «Дарё»

    Туризм шаҳри саналган Бухоройи шарифнинг шаҳарсозлик нормаларига тўғри келадиган, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган тадбиркор лойиҳаси мутасадди раҳбарлар томонидан қўллаб-қувватланган. Объектнинг қурилиш ва ободонлаштириш ишларига бевосита мутасадди ташкилотлар, жумладан, республика Маданият вазирлигига қарашли Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази шаҳар бўлими, ер тузиш кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, қолаверса, вилоят «Сувоқава» ДУК, шаҳар электр тармоқлари, ҳудудий газ таъминоти корхоналари ва ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан хулосалар олинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дарахтлар кесилмаган, ресторан учун ертўла қазилмаган

    Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси бошлиғи Суҳроб Бобоевнинг билдиришича, лойиҳа қурилиши «Нодир Девонбеги» мадрасасига салбий таъсир кўрсатмайди. Ҳудуд тадбиркор ташаббусидан кейин Бош бошқарма мутахассислари ва бошқарма қошидаги Реставрация ва муҳофаза қилиш илмий-методик кенгаши аъзолари томонидан атрофлича ўрганилган ва маъқулланган. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли «2017–2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида лойиҳа учун 120 квадрат метрдан иборат ер майдони ажратилган.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Баҳоуддин Нақшбанд ва Меҳтар Анбар кўчалари кесишмаси ҳудудидаги фойдаланилмайдиган захира ерлари ҳисобидан ажратилган ер майдонида қаҳвахона ва туристик ахборот маркази қуришни мўлжаллаганмиз. 120 квадрат метр ҳажмдаги ер майдонида лойиҳани амалга ошириш учун ишга киришганимизга бир неча кунгина бўлди. Бироқ, troll.uz саҳифаси орқали тарқалган «Франциядан инвестор бўлишга даъво қилаётган бир ақлли одам, сайёҳлик маълумот маркази баҳонасида у ерда кафе қуришга қарор қилди. Табиийки, у дарахтларни кесади» деган ноўрин иддао билан чиққан. Шунга қарамасдан, биз ортга чекинмадик. Бундан ташқари, ажратилган ер майдони ертўла учун қазиб ҳам ташланган эмас. Ҳатто, ертўлали ресторан қуриш ҳақида режа тузиш тугул, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаганмиз, — деди ёш тадбиркор Саиджон Мақсудов.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.
    Фото: «Дарё»

    Қаҳвахона ва туристик ахборот маркази қуриладиган жой.

    Қаҳвахона ва туристик ахборот маркази қуриладиган жой.
    Фото: «Дарё»

    Бино тикланиши учун 200 минг евро сарфланади

    «Дарё» мухбири томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат ўрганилди. Яшил майса билан қопланган майдон атрофи баннерлар билан ўраб олинган. Қаҳвахона ва туристик ахборот маркази биносини тиклаш учун бирорта дарахт ёки қадимий обидага шикаст етказилмаган. Ушбу манзилда саноқлигина дарахт бор. Уларнинг бир нечта қуриган шохларигагина санитар шакл берилган. Бу борада буюртмачи сифатида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилинган.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.

    Қуриладиган қаҳвахона ва туристик ахборот маркази лойиҳаси.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қаҳваҳона ва туристик ахборот маркази биноси узоғи билан 4–5 ой ичида қурилиб, фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. Тадбиркор бунинг учун етарлича сармояга эга. Барпо этилиши мўлжалланаётган объект учун хусусий инвестор ҳисобидан 200 минг евро маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

    Маълумотга кўра, барпо бўлаётган бино шимол томонидан Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси билан, шарқ ва жануб томонлардан – шахсий бино билан, ғарб томонидан – ички йўл билан чегараланган.

    Тунис Ютержик ва Саиджон Мақсудов.

    Тунис Ютержик ва Саиджон Мақсудов.
    Фото: «Дарё»

    — Бино ишга тушгач, турли хориж тилларида бемалол сўзлай оладиган, замонавий технологиялардан хабардор ўн нафарча ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланади, — деди тадбиркор Саиджон Мақсудов. — Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, Парижнинг уч кварталида Бухоро шарафига номланган ва укам Суҳробжон билан биргаликда Nationale chayxana de Bukhara деб номланган миллий таомлар ресторанимизни очишга эришганмиз. Франциялик халқаро маслаҳатчи Тунис Ютержик лойиҳаларимнинг яқин ҳамкорларидан. Лойиҳанинг энг кичик элементигача чуқур ўйланиб, халқаро стандартларга мос равишга келтирилган. Бухоро туристик салоҳиятни янада ошириш йўлида хизмат қиладиган катта-катта мақсадлар ётибди унинг замирида. Ўйлаймизки, бу мўъжаз манзил — Бухорога келадиган ўзбекистонлик ва хорижлик сайёҳлар учун жуда ажойиб совға бўлади.

    Фото: «Дарё»
    31.07.2019, 12:39   Изоҳ (0)   13356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли ёзувчи Муҳаммад Исмоил Ҳалима Худойбердиева ижод мактабига директор этиб тайинланди

    31.07.2019, 12:16

    Яшнободдаги уйнинг томи аланга олди

    31.07.2019, 11:50

    Ҳукумат «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади

    31.07.2019, 11:24

    Риштон тумани ҳокими ўзгарди

    31.07.2019, 11:01

    Навоий вилояти ҳокими Янгиғазғон ва Саржалда овулларида сайёр қабул ўтказди

    31.07.2019, 09:50

    Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда?

    31.07.2019, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.