Британия метеорология хизмати ўтган ҳафтада ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
«Кембриж Ботаника боғида 25 июль куни Цельсий бўйича 38,7 даража иссиқ қайд этилди. Бу Буюк Британия кузатувлари тарихига расман киритилган энг юқори ҳарорат бўлди», — дейилади хизмат хабарида.
Олдинги рекорд 2003 йилда Кент графлигида кузатилган ва 38,5 даражага тенг бўлганди.
Изоҳ (0)