• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинди

    Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинади, деб хабар берди Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бу турдаги қулайликларни давом эттириш мақсадида навбатдаги ҳужжатлар бекор қилинмоқда. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарори билан асос солинган.

    Унга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан:

    • жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари;
    • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар;
    • солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
    • тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланган.
    Мазкур қарор билан фуқароларга уларнинг ижтимоий ҳаётида катта қулайликлар яратилди. Мисол учун, жорий йилнинг 6 ойи давомида Давлат хизматлари марказларига фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича 312 555 нафар фуқаро мурожаат қилган. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун фуқарога камида икки маротаба мурожаат этиши лозим эди (ариза бериш ва тайёр ҳужжатни олиб кетиш учун). Бу эса, ўз навбатида, ортиқча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилар эди.

    Эндиликда ушбу ҳужжатлар ваколатли органлардан фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

    Ушбу ҳужжатларни талаб қилиш, бир қарашда арзимас ҳолат бўлиб кўринса-да, аммо фуқаролар учун оворагарчиликларни келтириб чиқарарди. «Умуман олганда, энди 6 ойда бир миллионга яқин фуқаролар вақтларини ортиқча қоғозлар ортидан юришгамас, балки ўзлари учун муҳим бўлган ишларга бағишлаши мумкин», — дейилади хабарда.

    Юқоридагиларга асосан 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан ушбу маълумотларни талаб қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215(5)-моддасига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб эътироф этилиб, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни маъмурий жавобгарликка тортишга асос ҳисобланади.

    «Азиз фуқаролар, агар давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида Сиздан юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар талаб этилса, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграмдаги қайта алоқа ботимизга мурожаат этишингиз сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

    31.07.2019, 10:40   Изоҳ (0)   43126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди

    31.07.2019, 10:29

    АҚШлик сайловчилар Трампни ирқчи деб ҳисобламоқда

    31.07.2019, 10:17

    Муҳаммад— Исроилда ўтган йили чақалоқларга энг кўп қўйилган исм бўлди

    31.07.2019, 10:05

    Германияда муҳожир юқори тезликда ҳаракатланаётган поезд остига она ва болани итариб юборди

    31.07.2019, 10:00

    Америкада сунъий равишда уруғлантирилган оқ каркидон дунёга келди (видео)

    31.07.2019, 09:41

    Шимолий Корея яна бир нечта ракеталарни учирди

    31.07.2019, 07:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.