Британия қироличаси Елизавета II Москва марказида кўчмас мулкка эга. Бу ҳақда Baza Telegram-каналига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, монархга Обиденский 1-тор кўчасида жойлашган 10-уйдаги тўртта хонадон тегишлидир.
Уй-жойлар эгаси сифатида, «Канада ҳукмдори, қиролича олий ҳазратлари» кўрсатилган.
Telegram-каналга кўра, учта хонадон 2002 йилда, яна биттаси — 2003 йилда сотиб олинган.
Аммо қироличанинг ўзи ушбу хонадонларга ҳеч қачон келмаган.
Канада элчихонасидан маълум қилишларича, кўчмас мулк ушбу мамлакат ҳукуматига тегишли, Елизавета II давлат раҳбари бўлгани сабабли эса, кўчмас мулк унинг номига расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)