Гувоҳлар Покистон шимоли-шарқида ҳарбий самолётнинг қулашини видеога олди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Мамлакат армияси авиациясига тегишли бўлган, ўқув машғулот парвозини амалга ошираётган самолёт 30 июлга ўтар кечаси Равалпинди шаҳрида қулаган.
https://twitter.com/i/status/1156034140526923782
Қулаш оқибатида ёнғин келиб чиққан ва бир неча уйлар зарар кўрган. Сўнгги маълумотларга кўра, 19 киши ҳалок бўлган, яна 16 нафари жароҳатланган.
Ҳодиса сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)