Афғонистонда икки нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда НАТОнинг «Кескин ёрдам» операцияси сайтига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ҳарбий хизматчилар қандай қилиб вафот этгани ҳақида маълумот йўқ.
Ўз навбатида Ассоcиатед Пресс агентлигининг ёзишича, америкалик аскарларни афғонистонлик ҳарбий хизматчи отиб ташлаган. Агентлик манбаси мазкур кўнгилсиз ҳодисанинг тафсилотлари ҳақида сўзлаб берган.
Пентагон томонидан тарқатилган расмий маълумотларга кўра, 2001 йилдан 2014 йилга қадар Афғонистонда 2216 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)