26 июль куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Самарқанд туманида вилоят, туман, шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказган.
Унда вилоятда амалга оширилаётган ишлар, секторлар фаолияти танқидий таҳлил этилди.
Мазкур мажлис иштирокчиларининг маълум қилишича, Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов, шунингдек, қолган уч сектор бошлиқлари ишдан олинган.
Мажлис якунлари бўйича Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров ҳамда уч сектор раҳбарлари — туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам ишдан олингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)