26 июль куни Россиянинг Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида юк машинаси уриб кетди. У воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси вазиятни назоратга олди.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ҳамда Челябинск шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалалар ҳал қилинмоқда.
Изоҳ (0)