Эрон ҳарбийлари ўрта масофага учувчи баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, синов учирилиши 25 июлга ўтар кечаси амалга оширилган.
Тахмин қилинишича, эронлик ҳарбийлар «Шахаб-3» ракетасини учирган бўлиши мумкин. У 965 километр парвоз қилгач, Теҳрондан унча узоқ бўлмаган саҳрога қулаган.
Эрон атрофидаги вазият 13 июнь куни Уммон кўрфазида икки танкерга ҳужум қилингани тўғрисида тахмин қилингач, уларнинг портаб кетганидан сўнг кескинлашди. АҚШ ушбу ҳодиса учун жавобгарликни Эрон зиммасига юклади, ушбу қарорни Буюк Британия ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватлади. Теҳрон ушбу айбловни инкор этди.
Изоҳ (0)