Ўзбекистон ва Қозоғистон «Олтин квадрат» лойиҳасини ишга туширишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг қўшни давлатдаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев маълум қилди.
«Ўзбекистонга Буюк ипак йўли тарихини ўрганишга келган кишилар нафақат бизнинг мамлакат, балки Қозоғистонга ҳам келишлари керак деб ҳисоблайман. Бу тарихий йўлнинг тўлиқ манзарасини беради.
Худди шундай, Қозоғистонга йўл олган туристлар Ўзбекистонга ҳам сафар қилишлари мумкин, яъни бу ҳамкорликдаги туристик йўналиш бўлади. Биз шартли равишда ‘Олтин квадрат’ деб номланган ушбу лойиҳани ишлаб чиқяпмиз», — деди Саидикром Ниёзхўжаев.
Элчи Россиядаги «Олтин ҳалқа»га монанд мазкур лойиҳа тез орада муваффақиятли амалга оширилишига умид билдирди.
Изоҳ (0)